• 12 176 сўм
    -4.28
  • 14 152 сўм
    12.08
  • 155 сўм
    -1.65
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 176 сўм
    -4.28
  • 14 152 сўм
    12.08
  • 155 сўм
    -1.65
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 4 март 22:31

Фарғонада эркак бир аёл ва унинг ўғлини аёвсиз калтаклади — видео

Маълумотларга кўра, аёл ва эркакнинг ўғиллари мактабда тортишиб қолгани сабабли эркак она ва ўғилни калтаклаган.

531
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Фарғонада эркак аёл кишини аёвсиз калтаклагани акс этган видео тарқалди. Аниқлик киритилишича, воқеа Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги 25-мактабда қайд этилган. 

Ижтимоий тармоқларда ёзилишича, видеода аёл кишига қўл кўтараётган эркакнинг ўғли ушбу мактабда ўқувчи бошқа бола билан ўзаро тортишиб қолган. Эркак эса келиб, бешинчи синф ўқувчисига қўл кўтарган. Аёл эса нега фарзандимни урдинг, дегани учун эркак уни аёвсиз калтаклаган.

Ушбу ҳолат Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан назоратга олинган ҳамда тегишли тартибда ўрганилмоқда.

“Мазкур ҳолат юзасидан жанжаллашган фуқароларнинг аризасига асосан, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари ҳам олиб борилаётганини маълум қиламиз”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, кеча аёлларга тазийқ ва зўравонликка қарши курашиш тўғрисида президент фармони қабул қилинган эди. 

531
0

Изоҳ