Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
Суҳбат давомида Озарбайжон ТИВ вазири Нахчиван Автоном Республикасига учувчисиз учиш аппаратлари орқали амалга оширилган ҳужум ҳақида батафсил маълумот берган. Мазкур ҳужум оқибатида тинч аҳоли жабр кўргани ва фуқаролик инфратузилмасига зарар етказилгани қайд этилди.
Ўзбекистон томони ушбу ҳолат юзасидан жиддий хавотир билдириб, халқаро ҳуқуқ принципларига зид, давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузадиган бундай ҳаракатлар мутлақо қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади.
Изоҳ