• 12 137 сўм
    -0.53
  • 14 319 сўм
    11.52
  • 158 сўм
    -0.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 137 сўм
    -0.53
  • 14 319 сўм
    11.52
  • 158 сўм
    -0.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 20:19

Пойтахтда йўл ҳаракати ҳолатини яхшилаш учун "Долзарб 90 кунлик" эълон қилинди

Пойтахтдаги энг тирбанд 472 км автомобил йўллари аниқланиб, йўл инфратузилмаси яхшилаш ишлари бошланади.

148
0
uznews.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтдаги йўл ҳаракати ҳолатини яхшилашга қаратилган кенг кўламли тадбирлар мажмуасини амалга ошириш учун "Долзарб 90 кунлик" эълон қилди. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТЭМ) мутахассислари пойтахтнинг энг тирбанд бўлган 472 км автомобил йўлларини аниқлаб, ишлар қуйидаги устувор йўналишларда бошлашни тавсия қилди:

— йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича лойиҳа ечимларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;

— жамоат транспортига устуворлик бериш ва тегишли инфратузилмани яратиш;

— кўча-йўл тармоғи бўйлаб реклама конструкциялари ва бошқа ташувчиларни ўрнатишни тартибга солиш ҳамда назорат қилиш;

— автомобил йўллари бўйида жойлашган мавжуд савдо шохобчаларини оптималлаштириш ва улар бўйича тартибли ечимлар ишлаб чиқиш;

— светофор объектлари ва йўл белгиларини ўрнатиш, модернизация қилиш ва янгилаш;

— йўл ҳаракатини ташкил этишнинг тасдиқланган схемалари асосида йўл чизиқларини такомиллаштириш;

— бекат мажмуларини янгилаш ва алмаштириш;

— кўча-йўл тармоғида чуқурча ва карта усулида таъмирлаш ишларини олиб бориш;

— автовуругоҳ майдонини ривожлантириш ва тартибга солиш.

"ЙҲТЭМ ва шаҳар ҳокимлиги жамоасининг ишончи комилки, ушбу чора-тадбирларнинг амалга оширилиши пойтахт йўл-транспорт тизимидаги умумий вазиятга ижобий таъсир кўрсатади, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари эса сезиларли ўзгаришларни ҳис қилади.

Ишларнинг бажарилиши ва эришилган натижалар тўғрисида расмий алоқа каналлари орқали ҳар куни маълумот бериб борилади", - дейилади хабарда.

148
0

Изоҳ