• 12 236 сўм
    23.34
  • 14 440 сўм
    28.77
  • 159 сўм
    -0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 236 сўм
    23.34
  • 14 440 сўм
    28.77
  • 159 сўм
    -0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:32

Россия ва Украина ўртасидаги урушда қатнашган марғилонлик эркак қамалди

У 33 ёшли эркак Россия Қуролли кучлари сафига Украинага қарши урушда иштирок этиш учун контракт асосида ёлланган.

67
0
East News

Маълум бўлишича, судланувчи М.А. аввал Россияда гиёҳвандлик воситалари муомаласи билан боғлиқ жиноят учун 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва жазони ўтаётган вақтда Россия Федерацияси Қуролли кучлари сафига Украинага қарши урушда иштирок этиш учун контракт асосида ёлланган.

2025 йил сентябрь ойида жанговар ҳаракатларда қатнашиб, ўқ ва портлаш оқибатида оғир тан жароҳатлари олган. Кейинчалик ҳарбий госпиталда даволаниб, 2025 йил октябрь ойида Ўзбекистонга қайтган.

Суд жараёнида у айбига тўлиқ иқрор бўлиб, урушга мажбурий равишда ёлланганини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдирди. Суд унинг ихтиёрий равишда элчихона орқали ватанга қайтгани, терговга фаол ёрдам бергани, тақдим этилган рақамли далиллар ва суд-тиббий экспертиза хулосалари билан айби тасдиқланганини инобатга олди.

Суд ҳукмига кўра, Марғилон шаҳрида яшовчи М.А. Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

67
0

Изоҳ