• 12 236 сўм
    23.34
  • 14 440 сўм
    28.77
  • 159 сўм
    -0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 236 сўм
    23.34
  • 14 440 сўм
    28.77
  • 159 сўм
    -0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:16

Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларига адабиёт мутолааси учун 10 млн сўмгача мукофот берилади

Барча мактаб ва техникумларни жаҳон адабиётининг энг сара асарлари тўпламлари билан таъминлаш топширилди. Шунингдек, кутубхона ва китоб дўконлари очган тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратилади.

61
0
prezident.uz

Ёшлар билан мулоқот чоғида Президент кучайиб бораётган ахборот хуружлари шароитида ёшлар ўртасида китобхонликни оммалаштириш энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолаётганини таъкидлади.

Бу ишларни янги босқичга олиб чиқиш учун тузилган “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш” жамғармаси орқали энг истеъдодли ёзувчиларга ижодий буюртма берилади ва бир йил давомида ойига 20 миллион сўмдан ҳақ тўланади.

Энг сара хорижий адабиётларни ўзбек тилига, миллий адабиётларни хорижий тилларга таржима қилиш ва чоп этиш харажатининг ярми қопланади.

Мутасаддиларга янги ўқув йилигача энг яхши 100 та асардан иборат китоблар тўпламини тайёрлаб, барча мактаб ва техникумларга етказиш топширилди. Мактаблардаги энг фаол китобхон ўқувчиларга 10 миллион сўмдан мукофот берилади.

Кутубхона, “book cafe” ва китоб дўконлари очиб, китоб савдосини ойига 10 минг донадан оширган тадбиркорларга уч йилга 1 миллиард сўмгача 7 фоизли ссуда бериш йўлга қўйилади.

61
0

Изоҳ