• 12 236 сўм
    23.34
  • 14 440 сўм
    28.77
  • 159 сўм
    -0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 236 сўм
    23.34
  • 14 440 сўм
    28.77
  • 159 сўм
    -0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:53

Айрим талабаларга 2 миллион сўмгача стипендия тўлаш йўлга қўйилади

Жорий йилдан “Келажак тадбиркори” дастури ишга туширилади ва ёш тадбиркорларга 7 йил муддатгача 15 фоизли кредит ажратиш бошланади.

86
0
sputnik

Ўзини ўзи банд қилган ёшларга гаровсиз 20 миллион сўмгача, тадбиркорлик кўникмасига эга бўлиб, ўз бизнесини бошлаётганларга 300 миллион сўмгача, фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган ёш тадбиркорларга 2 миллиард сўмгача, камида 5 та битирувчини ишга олган тадбиркорларга эса 10 миллиард сўмгача кредит берилади. Бу ҳақда ёшлар билан учрашувда президент маълум қилди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда “Менинг биринчи касбим” дастурини бошлаш топширилди. Бунда стажировка дастури асосида олийгоҳ битирувчилари ўртасида танлов ўтказиб, уларга ойига 2 миллион сўмгача стипендия тўлаш йўлга қўйилади.

Тадбиркорликни энди бошлаётган ёшларнинг 30 фоизи бизнес кўникмаси етишмагани учун қийинчиликка учраётгани қайд этилди.

Шу боис, ҳар бир ҳудудда тадбиркорликка ўқитиш, ғояни бизнесга айлантириш, бухгалтерия, банк, маркетинг, ички ва ташқи бозорларга чиқиш билан боғлиқ комплекс хизматларни кўрсатадиган “Ёшлар бизнес инкубатори” ишга туширилади.

Мутасаддиларга ёшлар учун қулай жойларни белгилаб, бу йил Қорақалпоғистон, Жиззах, Наманган, Сурхондарё, Хоразм ва Тошкент шаҳрида, келгуси йилда қолган ҳудудларда бундай марказларни ташкил қилиш топширилди.

86
0

Изоҳ