• 12 236 сўм
    23.34
  • 14 440 сўм
    28.77
  • 159 сўм
    -0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 236 сўм
    23.34
  • 14 440 сўм
    28.77
  • 159 сўм
    -0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:05

Франшиза олишга қизиқаётган ёшлар учун қулай молиялаштириш пакетлари берилади — президент

Маҳаллий брендлардан франшиза олиб, филиал очмоқчи бўлган ёшларга қулай молиялаштириш пакетлари жорий қилинади.

92
0
prezident.uz

Йиғилишда қайд этилишича, ҳар йили 600 минг ёшлар меҳнат бозорига кириб келмоқда, 2030 йилга бориб, улар 1 миллионга етади. 

Ёшлар ўртасида сўровнома ўтказилиб, уларнинг учдан бири тадбиркор бўлиш истагини билдирган. Ўтган йили ёшлар бандлигини таъминлаш учун банклар ва Ёшлар ишлари агентлигига 400 миллион доллар берилган эди. Хусусан, “Ёшлар бизнеси”, “Келажакка қадам” дастурлари ҳисобидан 15 минг нафар ёшлар ўз тадбиркорлигини йўлга қўйди, 50 минг одамни иш билан таъминлади.

Президент ёшлар тадбиркорлиги учун қўшимча 200 миллион доллар ажратилишини эълон қилди.

Ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит миқдори 100 миллиондан 300 миллион сўмгача оширилади. Ёш тадбиркорлар лойиҳалари учун 10 миллиард сўмгача кредит ажратиш (ҳозир 5 миллиард сўмгача) мумкин бўлади. Инновацион стартап лойиҳаларга 100 минг долларгача инвестиция киритишга рухсат берилади.

Сервис ва умумий овқатланиш соҳасида 1 мингдан зиёд иш ўрни яратган маҳаллий брендлардан франшиза олиб, филиал очишга қизиқаётган ёшлар учун қулай молиялаштириш пакетлари жорий қилинади.

92
0

Изоҳ