• 12 213 сўм
    43.38
  • 14 411 сўм
    51.19
  • 160 сўм
    0.57
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 213 сўм
    43.38
  • 14 411 сўм
    51.19
  • 160 сўм
    0.57
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:07

Ташкентда қарийб ярим млрд сўмлик ноқонуний олиб кирилган iPhone’лар савдоси фош қилинди

Гумонланувчилар 250 дан ортиқ мобил қурилмани шартли харидорларга сотиш вақтида қўлга олинди.

147
0
Божхона қўмитаси

«Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси Контрабандага қарши кураш бўлими ходимлари томонидан Чилонзор тумани ҳудудида ўтказилган текширувлар давомида 179 дона iPhone мобил қурилмаларининг ноқонуний савдоси фош этилди.

Текширув жараёнида фуқаро шартли харидорга божхона расмийлаштирувидан ўтмаган ва мамлакатга ноқонуний олиб кирилган 102 дона iPhone мобил телефонини сотиш вақтида ушланди.

Мусодара қилинган мобил телефонларнинг умумий қиймати 255 млн сўмни ташкил қилди.

Шунга ўхшаш ҳуқуқбузарлик Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги савдо мажмуаси олдида ҳам қайд этилди. У ерда яна бир фуқаро шартли харидорга қиймати 207 млн 900 минг сўм бўлган 77 дона iPhone телефонларини топшириш вақтида ушланди.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан дастлабки терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, йил бошидан буён «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ноқонуний муомаладаги 377 дона мобил телефон билан боғлиқ 35 та ҳолатнинг олди олинган. Уларнинг умумий қиймати 1 млрд 727 млн сўмни ташкил этган.

147
0

Изоҳ