Жорий йилнинг 18 февраль куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида МЖтКнинг 41-1-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбланган О.У.га оид маъмурий иш кўриб чиқилди.
Иш ҳужжатларга кўра, ҳуқуқбузар О.У. (эркак) ва М.И. (аёл) Наманган вилоятида жойлашган банкда ёрдамчи вазифасида ишловчи ходимлар банк томонидан Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақада иштирок этиш учун юборилган. 2025 йил 18 декабрь кунидан 19 декабрь кунига ўтар кечаси соат 00:00 атрофида Чилонзор туманида жойлашган Роҳат меҳмонхонасида ҳуқуқбузар О.У. фуқаро М.И. жойлашган хонага бирга овқатланиб олиш учун кириб, М.И.га шаҳвоний шилқимлик қилганлиги аниқланган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи О.У. МЖтКнинг 41-1-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилди ва унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Изоҳ