“Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан 7 та ҳудудда илғор касбий маҳорат техникумларида “Касблар шаҳарчалари”ни ташкил этиб, улар орқали мактаб ўқувчилари замонавий касбларга йўналтирилади.
Шунингдек, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда стипендия тўлаш амалиётини йўлга қўйилади.
Стипендия миқдори 412 минг сўмдан 1,2 миллион сўмгача бўлади ва Давлат бюджетидан берилади.
Бунда ҳар бир ўқувчига фанларни ўзлаштиришидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида;
– фанларни ўзлаштириш кўрсаткичлари 85 фоиздан юқори ҳамда касблар бўйича республика ва хорижий танловлар ғолиби бўлган ўқувчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида стипендия тўланади.
Шунингдек, ҳудудларда 24 та малакани баҳолаш марказларини ташкил этиб, меҳнат бозорида тан олинадиган сертификат беришни жорий этилади.
Изоҳ