Вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан Янгиариқ туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Хива шаҳрида яшовчи фуқаро тадбирга жалб этилган “шартли харидор”га 4 (тўрт) дона шиша идишларда сақланган, сал кам 20 кг бўлган симоб моддасини жами 5 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумки, симоб моддаси хавфли юклар тоифасига киради ҳамда уни ташиш, сақлаш ва муомалага киритиш махсус тартиб ҳамда рухсатнома асосида амалга оширилади.
Изоҳ