• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 18 феврал 09:17

Тошкентда туман сабаб бир қатор рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди

Санкт-Петербург, Истанбул ва Жидда шаҳарларидан учиб келаётган самолётлар ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бошқа аэродромларга қўндирилди.

226
0
Uzbekistan Airports

Тошкент аэропортида ноқулай метеошароит кузатилгани туфайли Санкт-Петербургдан Тошкентга йўналган Centrum Air авиакомпанияси самолёти экипажи Навоийдаги муқобил аэродромга қўнишга қарор қилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Истанбул ва Жиддадан пойтахтга парвоз қилаётган Turkish Airlines ҳамда Centrum Air авиакомпаниялари рейслари Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилди. Гуанчжоу — Toshkent йўналишидаги C6512 рейси экипажи Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналишга қарор қилди.

Маълум қилинишича, аэропортда чекловлар фақат ҳаво кемаларини қабул қилишга жорий этилган. Рейсларнинг учиб кетиши одатий тартибда амалга оширилмоқда.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун — 18 февраль куни эрталаб республика ҳудудларининг айрим жойларида туман кузатилган.

226
0

Изоҳ