• 12 191 сўм
    -29.68
  • 14 465 сўм
    -30.32
  • 159 сўм
    0.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 191 сўм
    -29.68
  • 14 465 сўм
    -30.32
  • 159 сўм
    0.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:39

“Агар кимга ёқмаса, ўқимасин” — Қудратхўжа формасиз келгани сабаб дарсга қўйилмаган талаба ҳақида

УзЖОКУда форма киймасдан келган талаба дарсга киритилмади. Мазкур ҳодиса кенг муҳокамаларга сабаб бўлганидан сўнг университет ректори муносабат билдирди.

593
0
UzNews.uz коллажи

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида (УзЖОКУ) дарсга кечиккан ва (ёки) формасиз келган талабалар дарсга киритилмагани сабаб университет дарвозаси ёнида тургани акс этган видео тарқалди. Видеода мазкур талабалардан бири интервью бериб, форма киймагани сабаб университетга кирилмагани, ундан галстук тақиш талаб қилинганини айтган.

Мазкур ҳодиса жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлди. Facebook’да жойланган ушбу видео изоҳларида кўпчилик таълимга кийимнинг алоқаси йўқлиги, талабани дарсга киритилмагани адолатсизлик эканини ёзиб қолдиришган.

Шундан сўнг, университет ректори Шерзодхон Қудратхўжа мазкур воқеа юзасидан муносабат билдирди. 

Унинг айтишича, университетга ҳатто профессор ўқитувчилар эрталаб соат 5-6 да келади. Устозлар шу вақтда келганида, талабаларнинг кечикиб келиши, ҳурматсизлик ҳисобланади.

“Мен ўйлайман, бу нарсалар мактабдан, авваламбор оиладан бошланади. Лекин, бир-иккита ўша талабаларимиз популизм қилиб, ўзларидан қаҳрамон ясашди.

Биринчидан, олий таълимга ўзи кимнинг ҳаққи бор аралашишга?, деган савол қўяман. Бир заргар одам узук тайёрласа, ҳеч ким унга ақл ўргатмайди. Кулолга кўза ясашни ҳеч ким ўргатмайди. Бугун бизда маслаҳатчилар жуда кўп — ҳокимларга маслаҳат беради, маслаҳат ректорга беради. Майли, ҳозир мен у тўғрисида гапирмоқчи эмасман.

Лекин эътибор беринг, соат 5:30-6:00 да профессор-ўқитувчиларимиз, кўпи аёллар, боласини кийинтириб, мактабга чиқиб, қайнона-қайнотасига хизматини қилиб, жамоат транспортида университетга 8:00-8:15 га келишади.Талаба эса 8:30 да келади, қўлида албатта сув бўлади. Баъзи бирлари “хот-дог”, “гамбургер” олади, уйда нонушта қилишга улгурмайди ва пальтосида кириб ўтиради. Кечаги йигит ҳам пальтода эди. Пальтони ечгин десангиз, унинг ичида футболка турган бўлади. “Мен совияпман”, дейди. Лекин бизлар биламиз: умум эътироф этилган дунё маданияти бўйича, инсон келганда, устки кийимини ечади.

Университетимиз одоб-ахлоқ кодексида ҳамма нарса айтилган. Ҳар йили профессор-ўқитувчилар ҳам, ходимлар ҳам, талабалар ҳам, докторантлар ҳам қўл қўйиб, ўз ихтиёри билан контракт имзолайди. Кечани йигитлар ҳам шундан контактга имзо қўйган. Ҳеч ким бу контрактни мажбурлаб қилмайди.

Агар кимга ёқмаса, агар университет босим қилса, ўқимасин. Лекин мен яна бир марта айтаман: ЎзЖОКУ университети жуда талабалар учун либерал, эркин”, - дейди университет ректори.

Воқеадан бир кун ўтиб, талаба йигит формада университетда тургани акс этган фото ижтимоий тармоқда пайдо бўлди.

593
0

Изоҳ