• 12 191 сўм
    -29.68
  • 14 465 сўм
    -30.32
  • 159 сўм
    0.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 191 сўм
    -29.68
  • 14 465 сўм
    -30.32
  • 159 сўм
    0.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 23:09

Мусилмонлар идораси Рамазоннинг расмий тақвимини эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент ва бошқа шаҳарлар аҳолиси учун Рамазон ойида саҳарлик ва ифторлик вақтларини эълон қилди.

251
0
musulmonlar.com

19 февралдан бошлаб Муборак Рамазон ойи кириб келади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент ва бошқа шаҳарлар аҳолиси учун Рамазон тақвимини эълон қилди.

Тошкент вақти билан

Рамазон ойидаги саҳарлик / ифторлик вақтининг ҳудудлар бўйича фарқлари (дақиқа ҳисобида):

Тошкентдан олдин: Ангрен – 3/3, Андижон – 11/12, Наманган – 9/9, Фарғона – 8/10, Қўқон – 5/7, Қува – 9/12.

Тошкентдан кейин: Бекобод – 2/(0), Бухоро – 22/19, Гулистон – 4/2, Жиззах – 8/6, Зомин – 6/3, Навоий – 18/16, Нукус – 37/39, Самарқанд – 12/9, Термиз – 14/7, Қарши – 18/13, Шаҳрисабз – 14/9, Урганч – 37/34.

Оғиз ёпиш дуоси:

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Холис Аллоҳ учун Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ Буюкдир.

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бироҳматика йа арҳамар роҳимийн, Аллоҳу акбар.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

251
0

Изоҳ