• 12 276 сўм
    -11.73
  • 14 592 сўм
    -52.04
  • 159 сўм
    0.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 276 сўм
    -11.73
  • 14 592 сўм
    -52.04
  • 159 сўм
    0.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 13 феврал 13:28

Тошкентдаги дорихоналарга сифат сертификатисиз импорт дори воситаларини етказиб бераётган ота-бола ушланди

Қўлга олинган шахслардан асосан Туркия ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 3 млрд сўмлик "Дюспаталин", "Новомикс" ва "Галвус МЕТ" каби дори воситалари олиб қўйилган.

165
0
ДХХ

ДХХ ва божхона органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситаларини сотиш билан шуғулланган шахслар фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, Тошкент шаҳрида яшовчи ота-бола ўз уйида айланма йўллар билан олиб келинган дори-дармонларни сақлаш учун яширин омборхона ташкил қилган. Улар бу дориларни сақлаш ва дорихоналарга сотиш билан шуғулланган.

Уларнинг уйи ва автомобили кўздан кечирилганда, асосан, Туркия ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган "Дюспаталин", "Новомикс", "Галвус МЕТ" ва бошқа дори воситалари (жами 87 номдаги 133 374 дона) борлиги аниқланган. Уларнинг умумий тахминий қиймати 3 млрд сўмдан ортиқни ташкил этди.

Шунингдек, 150 нафар шахсга тегишли бўлган 50 минг АҚШ доллари, 10,6 млн сўм ва банк пластик карталари мусодара қилинган.

Ҳозирда дори воситалари намуналари Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига экспертизага юборилган ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

165
0

Изоҳ