• 12 276 сўм
    -11.73
  • 14 592 сўм
    -52.04
  • 159 сўм
    0.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 276 сўм
    -11.73
  • 14 592 сўм
    -52.04
  • 159 сўм
    0.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 14:56

Тошкентда наркологик лаборатория ташкил қилган профилактика инспектори қамалди

Суд уни ЖКнинг икки моддаси билан айбдор деб топиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

208
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИО ФМБ профилактика инспектори катта лейтенант Б.Т. ўз хизмат хонасида наркологик лаборатория ташкил этгани учун қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.

Улардан 10,5 кг "Альфа-ПВП" синтетик гиёҳвандлик воситаси, 4 гр "спайс," шунингдек, гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш учун ишлатиладиган 588 гр суюқлик, асбоб-ускуналар ва электрон тарозилар ашёвий далил сифатида олинган.

Бундан ташқари, инспекторнинг Тошкент вилояти Тошкент туманидаги уйи кўздан кечирилганда, 430 граммга яқин "Альфа-ПВП" дори воситаси тупроққа кўмиб қўйилгани аниқланиб, олиб қўйилган.

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида 30 ёшли Б.Т.га нисбатан мазкур жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.

Суд уни ЖКнинг 278-8-моддаси 3-қисми "а" банди (крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш) ва 273-моддаси 5-қисми орқали 25-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, худди шунингдек уларни ўтказиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топди.

Унга 3 йил муддатга ички ишлар органлари тизимида лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

208
0

Изоҳ