• 12 276 сўм
    -11.73
  • 14 592 сўм
    -52.04
  • 159 сўм
    0.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 276 сўм
    -11.73
  • 14 592 сўм
    -52.04
  • 159 сўм
    0.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 11:50

Дам олиш кунлари бутун республика бўйлаб илиқ ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда

Синоптиклар яқинлашиб келаётган дам олиш кунларида Ўзбекистон аҳолисини қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот беришди.

126
0
uznews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятларида беқарор об-ҳаво сақланиб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. 

Кечаси ёғингарчилик аста-секин шарққа томонга силжиди. Фақат марказий ва шарқий ҳудудлар бўйича, шунингдек, республиканинг энг чекка жанубида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши сақланиб туради.

14 февраль - шанба куни кундузи ва 15 февраль - якшанба куни республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кўтарилади, бугун 10-15 даража илиққача, якшанба куни эса 17-22 даража илиққача бўлади. Кечалари ҳарорат 5-10 даража илиқ атрофида бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи бор. Тошкентда бугун куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, ҳарорат 10-12 даража илиқ бўлади.

Шанба куни кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат аста-секин 17-20 даража илиққача кўтарилади.

Ҳарорат асосан кечалари 6-9 даража илиқ бўлади. Шамол 3-8 м/с теликда эсади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

126
0

Изоҳ