• 12 276 сўм
    -11.73
  • 14 592 сўм
    -52.04
  • 159 сўм
    0.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 276 сўм
    -11.73
  • 14 592 сўм
    -52.04
  • 159 сўм
    0.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 16:01

Президент "Ўзчармсаноат" уюшмаси раҳбарини лавозимидан озод қилди

Шавкат Мирзиёев уюшма раҳбариятини ишлаб чиқаришга янги стандартларни жорий этиш ишлари етарли эмаслиги, экспорт режаси қониқарсизлиги учун танқид қилди.

227
0
"Ўзчармсаноат"

Бугун бўлиб ўтган йиғилишда давлат раҳбари "Ўзчармсаноат" чарм-пойабзал ва мўйначилик саноати корхоналари уюшмаси раиси Акбар Султоновни лавозимидан озод қилди.

Давлат раҳбари уюшма раҳбариятини соҳага янгилик киритилмаётгани, жойларда етарлича иш олиб борилмаётгани учун танқид қилди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, корхоналар ҳозирданоқ замон талаблари асосида ишламаса, нафақат ташқи, балки ички бозорда ҳам рақобат қила олмайди.

Пойабзал ишлаб чиқарувчи 972 та корхонадан 378 таси фаолиятини тўхтатган, яна 120 таси ишлаб чиқариш қувватларининг ярмидан камини ишлатмоқда. Колодка, шнур, фурнитура каби позициялар бўйича импортга боғлиқлик сақланиб қолмоқда.

Оқибатда, ўтган йили ваъда қилинган 250 миллион долларлик экспортнинг 40 фоизи ҳам таъминланмаган.

Шавкат Мирзиёев уюшманинг жорий йилги ишлаб чиқариш ва экспорт режаси қониқарсиз эканини ҳам кўрсатиб ўтди.

Акбар Султонов ассоциацияга 2024 йил ноябрь ойидан буён раҳбарлик қилиб келаётганди.

227
0

Изоҳ