Транспорт вазирлиги хабарига кўра, “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятига қарашли 2-автобус саройида ташкил этилган тадбирда Транспорт назорати инспекциянинг 14 та ҳудудий болим ходимларига махсус жиҳозланган автотранспорт воситалари калитлари тантанали тарзда топширилди.
Транспорт назорати инспекцияси ходимлари махсус автотранспорт воситалари ёрдамида юк автомобилларининг вазн ва ҳажм параметрларига риоя этилиши устидан самарали назорат олиб бориш имкониятига эга бўлишди.
Махсус автотранспорт воситалари кузатув камералари, WiFi тизими, кўчма тарозиларнинг ҳар қандай об-ҳаво шароитида исталган ҳудудда узлуксиз ишлашини таъминлаш учун махсус генератор, қоида бузар автотранспорт воситаларини ушлаб туриш бошмоқлари билан таъминланган.
Изоҳ