Италияда Италиянинг Милан ва Кортина-д'Ампеццо шаҳарларида бўлиб ўтадиган ХХВ қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси делегацияси ҳам иштирок этиб, миллатлар паради давомида давлат байроғини олиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, ХХV қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини фигурали учиш (жуфтликда) бўйича Дмитрий Чигирев ва Екатерина Гейниш, тоғ чанғиси бўйича слалом ва гигант слаломда Медет Назаров, шорт-трек бўйича 500 метр масофага Даниил Ейбог ҳимоя қилади.
Аввалроқ, Ўзбекистон делегацияси қишки Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун Италияга йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, саралаш цикли якунларига кўра, Ўзбекистон спортчилари учта спорт тури бўйича тўртта Олимпия йўлланмасини қўлга киритди.
Фигурали учиш (жуфтликда конькида учиш) бўйича Дмитрий Чигирев ва Екатерина Гейниш лицензияларни қўлга киритди. Тоғ чанғиси спортида слалом ва гигант слалом йўналишларида малакага эга бўлган Медет Назаров Олимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шорт-трек бўйича эса Даниил Ейбог 500 метрга йўлланмани қўлга киритди.
Изоҳ