• 12 279 сўм
    13.71
  • 14 508 сўм
    16.2
  • 159 сўм
    0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 279 сўм
    13.71
  • 14 508 сўм
    16.2
  • 159 сўм
    0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 09:38

Тошкент шаҳри ва икки вилоятда 20 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмаси аниқланди

Аниқланган гиёҳванд моддалар орасида "Аlfа-PVP" синтетик гиёҳвандлик воситаси, опий, гашиш ва марихуана бор.

54
0
Видеодан кадр

ДХХ ва Давлат божхона қўмитаси ходимлари томонидан Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда 41 ёшли тошкентлик шахс Оҳангарон туманидаги дала майдонида наркокурер томонидан яширилган 4 кг 935 гр "Alfa-PVP" синтетик гиёҳвандлик воситасини олаётган вақтида ушланди.

Аниқланишича, фуқаро гиёҳванд моддаларни тарқатувчилардан бири бўлиб, "омборчи" вазифасини бажарган. У "закладка" усулида жойлаштирилган яширин жойлардан катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини олиш, уларни қадоқлаш ва кейинчалик турли ҳудудларга етказиб бериш билан шуғулланган.

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида ўтказилган тезкор тадбирда Олмазор туманида яшовчи, муқаддам гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани учун судланган шахс қўлга олинди. Унинг ёнидаги хўжалик қопчаси кўздан кечирилганда 9 кг 829 г гашиш моддаси борлиги аниқланди ва олиб қўйилди.

Бундан ташқари, Қашқадарё вилоятида Қарши шаҳрида яшовчи 66 ёшли фуқаронинг уй-жойи кўздан кечирилди. Аниқланишича, унда қўшни давлатдан сотиш мақсадида олиб келинган 4 кг 652 г опий, 380 г гашиш ва 492 г марихуана сақланган.

Ҳозирда аниқланган барча ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, юқоридаги шахсларнинг барчаси қамоққа олинган.

54
0

Изоҳ