• 12 266 сўм
    7.39
  • 14 492 сўм
    36.93
  • 159 сўм
    -0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 266 сўм
    7.39
  • 14 492 сўм
    36.93
  • 159 сўм
    -0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 21:36

Исломобод шаҳридаги кўчалардан бири Тошкент номи берилди

Покистон пойтахтидаги боғлардан бири ҳам буюк ўзбек давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан аталди.

62
0
prezident.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирларнинг навбатдагиси Исломободдаги кўчалардан бирига Тошкент ва янгидан барпо этиладиган боққа Заҳириддин Муҳаммад Бобур номини бериш маросими бўлди.

Бош вазир Шаҳбоз Шариф ушбу қарор икки мамлакат ўртасидаги яқин тарихий ва маданий алоқаларни акс эттириши ҳамда Ўзбекистон – Покистон кўп қиррали шериклик муносабатларининг стратегик даражасини яна бир бор тасдиқлашини таъкидлади.

Тошкент кўчаси ва буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан аталадиган янги боғ халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкамлашга бўлган ўзаро интилиш қатъий эканининг яққол рамзига айланиши алоҳида таъкидланди.

62
0

Изоҳ