Покистон Бош вазирининг қароргоҳида Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Давлат мадҳиялари янгради.
Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
Изоҳ