• 12 258 сўм
    16.21
  • 14 455 сўм
    -67.81
  • 159 сўм
    -0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 258 сўм
    16.21
  • 14 455 сўм
    -67.81
  • 159 сўм
    -0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт Бугун, 13:58

Ўзбекистон делегацияси Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларига йўл олди

Ўзбекистон делегацияси 6-22 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Милан-Кортина-2026 XXV қишки Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун бугун Италияга жўнаб кетди.

126
0
Ўзбекистон МОҚ

Ўйинлар тақвимига кўра, бугундан кёрлинг бўйича дастлабки саралаш баҳсларига старт берилади. Қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 6 февраль куни бўлиб ўтади.

Аввал хабар берганимиздек, саралаш цикли якунларига кўра, Ўзбекистон спортчилари учта спорт тури бўйича тўртта Олимпия йўлланмасини қўлга киритди.

Фигурали учиш (жуфтликда конькида учиш) бўйича Дмитрий Чигирев ва Екатерина Гейниш лицензияларни қўлга киритди. Тоғ чанғиси спортида слалом ва гигант слалом йўналишларида малакага эга бўлган Медет Назаров Олимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шорт-трек бўйича эса Даниил Ейбог 500 метрга йўлланмани қўлга киритди.

Шу билан бирга, Дмитрий Чигирев жароҳати туфайли мусобақа бошланишига қадар тиклана олмади. Шу муносабат билан Ўзбекистон вакиллари Милан-Кортина-2026 Олимпия ўйинларида тоғ чанғиси ва шорт-трек йўналишларида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, XXV қишки Олимпия ўйинлари 6-22 февраль кунлари Италиянинг Милан ва Кортине-д’Ампеццо шаҳарларида бўлиб ўтади.

126
0

Изоҳ