• 12 258 сўм
    16.21
  • 14 455 сўм
    -67.81
  • 159 сўм
    -0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 258 сўм
    16.21
  • 14 455 сўм
    -67.81
  • 159 сўм
    -0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 14:25

Интернетда ҳақорат ва камситишлар учун 10 суткагача маъмурий қамоқ жорий этилиши мумкин

Депутатлар интернетда ҳақорат қилиш ва жамоат тартибини бузиш учун жарима ҳамда 10 суткагача маъмурий қамоқни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

113
0
uznews.uz

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Қонун лойиҳасига кўра, телекоммуникация тармоқлари ва интернетда ҳақоратомуз, уятсиз сўзлар ишлатиш, шаънни ҳақорат қилиш, ахлоққа зид ифодалар ҳамда жамоат тартибини бузувчи бошқа ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарлик жорий этилмоқда.

Алишер Қодировнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига 183-моддага (Майда безорилик) қўшимча киритиш таклиф этилмоқда.

Шу тариқа, ижтимоий тармоқларда ҳақорат қилиш, камситиш, дискриминация, шунингдек фуқароларнинг тинчлиги ва жамоат тартибини бузувчи ҳаракатлар учун 5 миллион сўмгача жарима ёки 10 суткагача маъмурий қамоқ жазоси белгиланиши мумкин.

«Жаҳолатга фақат маърифат билан курашиб бўлмайди, жарима чоралари ҳам зарур. Биз ушбу қонун лойиҳасини қўллаб-қувватладик», — деб ёзди «Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров.

Шунингдек, хорижий давлат ҳудудида ёки унинг томонида қуролли тўқнашувлар ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишни тарғиб қилувчи маҳсулотларни тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш учун ҳам маъмурий жавобгарлик жорий этилиши назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, гаровга қўйилган мол-мулкни унга ишониб топширилган шахс томонидан қонунга хилоф равишда тасарруф этиш, агар натижада етказилган зарар кам ёки унча катта бўлмаган миқдорда бўлса, маъмурий жавобгарлик белгилаш таклиф қилинмоқда.

«Қонун лойиҳасида назарда тутилган нормалар жамиятда хавфсиз муҳитни мустаҳкамлаш, янги ҳуқуқбузарлик турларининг олдини олиш, аҳолига, жумладан ёшларга салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш ҳамда ҳуқуқбузарликларга қарши кураш самарадорлигини оширишга қаратилган», — дея таъкидлашди депутатлар.

113
0

Изоҳ