Бугун "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон Суперлигаси янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Ўтган мавсумлардан фарқли равишда ПФЛ тақвим тузишда "Berger" тизимидан фойдаланмайди. Бунинг ўрнига қуръа GOTSPORT компанияси билан биргаликда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказилади, бу эса жамоалар жуфтлигини автоматик равишда шакллантириш имконини беради, дея хабар беради ПФЛ.
Чемпионатнинг 1-туридан ўрин олган жуфтликлар номи маълум бўлди, аммо ўйинларнинг расмий саналари эълон қилинганича йўқ.
Қуръа ташлаш жараёнида ўйинлар ўтказилиши мумкин бўлган 10 та сценарийдан 2-вариант танлаб олинди. Жараён "Futbol ТВ" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилди.
1-тур ўйинлари (саналар ҳали эълон қилинмаган):
— "Насаф" - "Хоразм";
— "Бухоро" - "Қўқон-1912";
— "Локомотив" - "Сурхон";
— "Андижон" - "Сўғдиёна";
— "Динамо" - "Навбаҳор";
— "Нефтчи" - "Машъал";
— ОКМК - "Бунёдкор";
— "Пахтакор" - "Қизилқум."
Изоҳ