• 12 199 сўм
    30.12
  • 14 585 сўм
    -2.93
  • 160 сўм
    0.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 199 сўм
    30.12
  • 14 585 сўм
    -2.93
  • 160 сўм
    0.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 27 январ 15:21

Тошкентда ППХ ва ЙПХ 24 соатлик иш тартибига ўтади

Сешанба куни бўлиб ўтган йиғилишда президент ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича принципиал жиҳатдан янги тизимни эълон қилди, уни жорий этиш биринчи навбатда Тошкентда бошланади.

219
0
Георгий Намазов / UzNews.uz

Президентнинг сўзларига кўра, пойтахтда хавфсиз муҳитни шакллантириш учун "пойтахт стандарти" модели жорий этилади. Ҳар бир туманга алоҳида вазир, масаланинг муҳимлигини инобатга олиб, Президент Администрацияси вакили бириктирилади.

Давлат раҳбари Чилонзор тумани мисолида янги тизим моҳиятини тушунтирди.

Ўтган йили туманда олдини олиш мумкин бўлган 1 минг 407 та жиноят содир этилгани, уларнинг 40 фоизи маҳалла ҳудудида содир этилгани қайд этилди. Ўғрилик, босқинчилик, тан жароҳати етказиш, безорилик асосан тунда содир этилади.

Шу муносабат билан жамоат хавфсизлигини таъминлаш куч ва воситаларини бошқариш тизими янги тамойиллар асосида қайта ташкил этилади. Патруль-пост, йўл-патруль ва қўриқлаш-профилактика хизматлари уч сменада 24 соатлик иш режимига ўтказилади, бунда шахсий таркибнинг 70 фоизи соат 17:00 дан 03:00 гача хизмат қилади.

Шунингдек, патруль гуруҳлари ҳуқуқбузарлик тўғрисида хабар келиб тушган вақтдан бошлаб 5 дақиқа ичида воқеа жойига етиб бориши йўлга қўйилади.

Туман ички ишлар бўлими бошлиғининг 5 нафар ўринбосари тунги хизматни бевосита маҳаллаларда ташкил этади. Тунги вақтда улар ўз раҳбарларига берилган барча ваколатларга эга бўлади, мустақил қарор қабул қилади ва вазият учун тўлиқ жавобгар бўлади.

Бундан буён туман ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари ҳамда ички ишлар бўлими бошлиғининг 5 нафар ўринбосари бошқа вазифаларни бажаришга жалб этилмайди. Уларнинг фаолияти фақатгина вазирнинг буйруқлари билан тартибга солинади.

219
0

Изоҳ