• 11 963 сўм
    -6.88
  • 13 888 сўм
    -40.31
  • 154 сўм
    1.38
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 963 сўм
    -6.88
  • 13 888 сўм
    -40.31
  • 154 сўм
    1.38
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:16

Қатор дорихоналарда тиббий спирт ўрнига лосьонлар сотилгани аниқланди

Лицензия лицензия олмаган ва спирт ўрнига лосьон ишлаб чиқаришни бошлаган. Рақобат қўмитаси Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига мурожаат йўллади.

91
0
UzNews.uz

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига айрим дорихоналарда тиббий спирт ўрнига лосён берилаётгани юзасидан фуқаролардан мурожаатлар келиб тушди.

"Сирли мижоз" тадбири доирасида 20 дан ортиқ дорихоналарда таркибида спирт бўлган маҳсулотларнинг сотилиш ҳолати ўрганилди. Уларнинг тахминан 25 фоизида истеъмолчиларга тиббий спирт сўралганда лосьон берилган.

Бундан ташқари, дори воситаларини ишлаб чиқаришда GDP сертификатлари жорий этилиб, сифат назорати кучайтирилган даврда айрим спирт ишлаб чиқарувчилар лицензия олмаган ва спирт ўрнига лосьон ишлаб чиқаришни бошлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан истеъмолчиларга тўлиқ маълумот берилмагани уларни чалғитишга олиб келган.

Таъкидланишича, тиббий спирт ўрнига лосьон таклиф этилиши кутилган натижани бермаслиги ва истеъмолчилар соғлиғига зарар етказиши мумкин.

Қўмита қайд этилган ҳолатларни дорихоналарга нисбатан тегишли иш қўзғатилишига сабаб бўлувчи истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг аломатлари сифатида баҳолайди.

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига тегишли хат юборилган.

91
0

Изоҳ