Сеул марказий туман суди мамлакатнинг собиқ президенти Юн Сок Ёлни беш йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Yonhap нашри хабар бермоқда.
"Жума куни суд собиқ президентни ҳибсга олиш ордери ижроси бўйича ҳокимият ҳаракатларига тўсқинлик қилишда айбдор деб топди," - дейилади хабарда.
Бу унинг 2024 йилда ҳарбий ҳолат жорий этиши билан боғлиқ ишлар бўйича биринчи ҳукм ҳисобланади. Сиёсатчига, шунингдек, расмий ҳужжатларни сохталаштириш ва ҳуқуқий тартибни бузиш айбловлари қўйилган.
Аввалроқ Жанубий Корея прокуратураси давлат тўнтаришига уринишдан кўп ўтмай ҳокимиятдан четлатилган мамлакат собиқ президенти учун ўлим жазоси кўринишидаги олий жазо чорасини сўрагани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 3 декабрда Юн Сок Ёл Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилди ва ўз қарорини КХДР тарафдорларига қарши кураш зарурати билан асослади. Кўп ўтмай у президентлик лавозимидан четлатилди.
Изоҳ