Бугун, 13 январь куни Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубоги гуруҳ босқичи сўнгги 3-тур доирасида Жанубий Корея терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Ушбу учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ўйинда киритилган голларга Беҳруз Каримов ва Саидумархон Саиднуруллаев муаллифлик қилишди.
Қўлга киритилган ушбу ғалаба Равшан Ҳайдаров жамоасига гуруҳда биринчи ўринни олган ҳолда чорак финал йўлланмасини тақдим этди.
Изоҳ