Жорий йилнинг 11 январь куни Таиланднинг Пхукет қирғоқлари яқинида бортида 55 киши, жумладан 52 нафар сайёҳ бўлган сайёҳлик катери балиқ овловчи кема билан тўқнашиб кетди. Катер кучли зарбадан кейин шикастланиб, чўкиб кетди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳалокатга учраган катерда уч нафар ўзбекистонлик бўлганини маълум қилди.
"Ҳодиса оқибатида уларнинг икки нафари енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Жабрланганлар бутунлай соғайиб, тиббиёт муассасасидан жавоб берилган," дейилади хабарда.
Қайд этилишича, жабрланганларнинг барча тиббий ва бошқа харажатлари қайиқ эгаси бўлган компаниянинг суғурта маблағлари ҳисобидан тўлиқ қопланган.
Ҳодиса юзасидан Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва соғлиқни сақлаш муассасалари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Изоҳ