"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, 2026 йил 13 январь куни соат тахминан 02:03 ларда “5 Автобус саройи” филиали ҳудудида 2018 йилда ишлаб чиқарилган, “MAN A22 CNG” русумли автобусда ёнғин содир бўлган.
Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ўт ўчириш бўлинмаси соат 02:20 да филиал ҳудудига етиб келган ва ёнғин соат 02:40 да тўлиқ бартараф этилган.
Мазкур автобусга бириктирилган ҳайдовчи Махмудов Муроджон (1979 йилда туғилган, умумий иш стаж 10 йил, филиалда 3 йил) 101 сонли йўналишда ҳаракатланган бўлиб, 2026 йил 12 январь куни соат 04:16 да навбатчи механиалар текширувидан ўтиб автобусни техник соз ҳолатда соат 05:33 да филиал ҳудудидан олиб чиққан ҳамда йўналишда қатновларни тўлиқ бажариб, соат 22:00 да якунлаган. Шундан сўнг ҳайдовчи “Даврон сифатли газ” МЧЖ газ қўйиш шахобчасига бориб, автобусга газ қуйдирган ва соат 23:29 да филиал ҳудудига қайтиб келиб автобусни эшикларини ёпган ҳолда сафга қўйган.
Ушбу ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Изоҳ