Ўзгидромет хабарига кўра, ушбу ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат бугун куннинг биринчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ва 14 январь чоршанба куни Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғади.
Ҳаво ҳарорати бугун кундузи +10...+13 даража илиқ, сешанба ва чоршанба кунлари +15...+18 даража илиқ атрофида бўлади. Ҳарорат асосан кечаси +1...6 даража илиқ бўлади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида об-ҳаво ўзгариши кутилмоқда. 15-16 январда республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир ёғади, 16 январда қорга айланади) бўлади. Ҳаво ҳарорати 15 январда кечаси +4...+9 даража илиқ, кундузи +10...+15 даража илиқ, 16 январда кечаси ва кундузи +1...+6 даража илиқ бўлади.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республиканинг айрим жойларида 15-20 м/с гача кучаяди.
Тошкентда бугун куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати +11...+13 даража илиқ бўлади.
13-14 январда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +3...+5 даража илиқ, кундуз кунлари +15...+18 даража илиқ бўлади.
15 январда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси +6...+8 даража илиқ, кундузи +11...+13 даража илиқ бўлади.
16 январда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +1...+6 даража илиқ бўлади.
Изоҳ