• 12 109 сўм
    75.74
  • 14 140 сўм
    78.81
  • 150 сўм
    1.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 109 сўм
    75.74
  • 14 140 сўм
    78.81
  • 150 сўм
    1.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 9 январ 17:43

Paynet Xolis тадбиркорлар билан очиқ ва конструктив мулоқотни йўлга қўймоқда

Сўнгги ҳафталарда ижтимоий тармоқлар ва интернет майдонида тадбиркорлар учун мўлжалланган рақамли хизматлар мавзуси фаол муҳокама қилинмоқда. Ушбу жараёнда турли фикрлар, жумладан, қарама-қарши ва айрим ҳолларда нотўғри талқин қилинган маълумотлар ҳам учрамоқда. Бу эса тадбиркорлар ҳамжамиятида қўшимча саволлар ва муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

222
0

Paynet компанияси Xolis рақамли платформасининг ишлаб чиқарувчиси ва оператори сифатида ушбу вазиятга фаол ва очиқ ёндашмоқда. Компания ўз фаолиятида шаффофлик, очиқлик ва аудитория билан тўғридан-тўғри мулоқотни устувор тамойиллар деб билади ҳамда тадбиркорлар билан ишончли алоқани мустаҳкамлашни муҳим деб ҳисоблайди.

Шу мақсадда Paynet оммавий коммуникацияни кучайтириб,  Xolis нинг расмий Telegram каналини ишга туширди. Ушбу платформада лойиҳа вакиллари тадбиркорлар ва фойдаланувчиларнинг саволларига очиқ форматда жавоб бериб, долзарб мавзулар бўйича аниқ ва батафсил тушунтиришлар бермоқда. Бу эса тадбиркорларга ишончли, тасдиқланган ва тўғридан-тўғри манбадан олинган ахборотдан фойдаланиш имконини яратади.

Paynet Xolis жамоаси тадбиркорлар билан очиқ мулоқотга тайёр эканини ва барча манфаатдор томонлар билан конструктив ҳамкорликни давом эттиришини таъкидлайди.

Алоқа учун қисқа рақам: 1891
Telegram-канал: t.me/paynet_xolis_info

Реклама ҳуқуқи асосида

222
0

Изоҳ