• 11 952 сўм
    -52.17
  • 13 964 сўм
    -165.39
  • 148 сўм
    -5.78
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 952 сўм
    -52.17
  • 13 964 сўм
    -165.39
  • 148 сўм
    -5.78
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 10:27

Хоразмда Cobalt поезд билан тўқнашди — видео

Автомобиль ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғига қарамасдан, темирйўл кесишмасига чиқиб, поездга йўл бермаган.

378
0
Видеодан кадр

1 январь куни тахминан соат 14:50 да, Шовот тумани ҳудудидан ўтувчи йўлининг 21-километрида қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

1995 йилда туғилган Cobalt автомобили ҳайдовчиси, Шовот — Урганч йўналишида ҳаракатланиб, Йўл ҳаракати қоидалари талабларига бўйсунмаган. 

У тақиқловчи қизил светофор чироғига ва тегишли йўл белгиларга қарамай, у қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасига чиқиб, поездга  йўл бермаган. Натижада поезд таркиби билан енгил автомобиль тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди текшируви олиб борилмоқда.

378
0

Изоҳ