• 11 969 сўм
    16.35
  • 14 020 сўм
    56.21
  • 148 сўм
    -0.07
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 969 сўм
    16.35
  • 14 020 сўм
    56.21
  • 148 сўм
    -0.07
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 5 январ 11:02

Россия ва Украина ўртасидаги урушда қатнашган эркак Бухорода 3,5 йилга қамалди

Эркак Россия фуқароси билан муштлашгани учун жиноий жавобгарликка тортилишидан қўрқиб, Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган.

256
0
reuters

Суд ёлланганликда айбланаётган фуқаро Ш.И.га нисбатан ишни кўриб чиқди.

Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, Ш.И. 2014 йилдан бери Россияда ишлаб келган, у ерда 2023 йилда фуқаролик, кейинроқ эса ҳарбий гувоҳнома олган. 2025 йил май ойида у Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган ва ҳарбий тайёргарликдан ўтган, шундан сўнг у Украинанинг Запороже вилояти ҳудудидаги жанговар ҳаракатлар зонасига юборилган.

2025 йил июнь ойида эркак ракета зарбаси натижасида жароҳат олган ва ҳарбий госпиталларда даволанган. Октябрь ойида у Ўзбекистонга қайтиб келган, у ерда унинг мобил телефони текширилганда ҳарбий кийимдаги фотосуратлар, шунингдек, жанговар ҳаракатларда иштирок этганини тасдиқловчи расмий ҳужжатлар топилган.

Суд жараёнида Ш.И. ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, Россия Федерацияси фуқароси билан муштлашгани учун Россияда жиноий жавобгарликка тортилишидан қўрқиб, босим остида шартнома имзолаганини маълум қилди.

Суд-тиббий экспертизаси жанговар ҳаракатлар зонасида олинган тан жароҳатлари мавжудлигини тасдиқлади.

Суд ҳукмига кўра, у ЖКнинг 154-моддаси (ёлланиш) ва 154-1-моддаси (ҳарбий хизматга, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки хорижий давлатларнинг шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш, ёлланиш) билан айбдор деб топилди. Суд унга умумий тартибли колонияда жазо ўташ шарти билан 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

256
0

Изоҳ