• 12 025 сўм
    -31.99
  • 14 162 сўм
    -30.44
  • 155 сўм
    0.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 025 сўм
    -31.99
  • 14 162 сўм
    -30.44
  • 155 сўм
    0.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:12

Ўзбекистон ТИВ Россияга Ўзбекистон фуқаросининг вафоти юзасидан нота юборди

Россиянинг Хабаровск шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг ОМОН томонидан калтакланиши оқибатида вафоти юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги расмий нотани тақдим қилди.

299
0
UzNews.uz

Ҳолат Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги томонидан назоратга олинган. Бош консулхона марҳумнинг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб, зарур консуллик ва амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Фуқаронинг жасадини Ватанга қайтариш ишлари олиб борилмоқда. 

Шу билан бирга, Хабаровск ўлкаси Прокуратураси ва Тергов бошқармасига, шунингдек Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Хабаровскдаги ваколатхонасига ноталар юборилиб, ҳолатни холисона ва қонуний тартибда ўрганиш сўралди.

Вафот этиш сабаблари ҳозирча расман тасдиқланмаган. Қўшимча маълумот келиб тушиши билан жамоатчиликга хабар берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Россияда ўзбекистонлик мигрант ОМОНчилар томонидан калтаклаб ўлдирилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Манбаларга кўра, воқеа 12 декабрда Хабаровскда содир бўлган. Кучишлатар тузилмалар вакиллари кафелардан бирини сабабсиз бостириб кириб, у ердаги ўзбекистонликларни аёвсиз калтаклаган.

Натижада икки фуқаро бошидан жиддий жароҳат олиб комага тушган, уларнинг қўл-оёқлари синдирилган. Комага тушганлардан бири бир неча кундан кейин вафот этган. Яна бир ўзбекистонлик ҳозирда шифохонада оғир аҳволда даволанмоқда.

299
0

Изоҳ