Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилиб, унга кўра кичик бизнес субъектлари томонидан солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун жарима миқдори камайтирилмоқда.
Ўзгартиришларга кўра, солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатда тақдим этмаслик фуқароларга БҲМнинг 1 баравари (илгари - 3 баравари), мансабдор шахсларга эса - 3 баравари (илгари - 10 баравари) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Микрофирма ва кичик корхоналар томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Солиқларнинг бир ёки бир неча тури бўйича ҳуқуқбузарликлар бир календарь ой давомида такроран содир этилган тақдирда, ўз вақтида тақдим этилмаган барча солиқ ҳисоботлари учун битта жарима қўлланилади.
Бунда солиқ тўловчилар солиқ ҳисоботини белгиланган муддатдан кечиктириб, бироқ беш иш кунидан кечиктирмай тақдим этган бўлса, жарима қўлланилмайди.
Изоҳ