Ўзбекистон илк миллий космонавтини коинотга юборишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаати chog‘ida маълум қилди.
«Сизларга яна бир муҳим янгиликни айтиб ўтмоқчиман. Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор ўз сунъий йўлдошимизни коинотга учириш ва юртимиз фуқароси бўлган биринчи ўзбек космонавтини фазога жўнатиш бўйича ишлар бошланди.
Ўзбек космонавти бобокалонларимиз томонидан кашф этилган юлдузлар сари йўл олади ва улардан хабар олиб келади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари таъкидлашича, бу қадам Янги Ўзбекистоннинг илмий ва технологик ривожланиши учун кучли туртки бўлади ҳамда миллий тараққиётни янги босқичга олиб чиқади.
Изоҳ