Ушбу серия иккита асосий моделни ўз ичига олади:
• HUAWEI WATCH GT 6 — услубли ва функционал базавий модель;
• HUAWEI WATCH GT 6 Pro — юқори сифатли материаллар ва кенгайтирилган датчикларга эга премиум версия.
Ҳар икки модель аллақачон Ўзбекистондаги электроника дўконлари ва йирик маркетплейсларда сотувда мавжуд. Нархлар версияси, ўлчами ва дўконга қараб фарқ қилиши мумкин, аммо мамлакат бўйлаб эркин сотилмоқда.
Асосий хусусиятлар ва дизайн
HUAWEI WATCH GT 6
• 1,43” гача диагоналли ёрқин AMOLED-экран (46 мм моделда).
• Кўплаб спорт режимлари ва соғлиқ мониторинги: юрак уриши, уйқу, стресс даражаси ва бошқалар.
• Узоқ автоном ишлаш — ўртача фойдаланишда 21 кунгача қувватлашсиз.
Узоқ вақт қувватлашсиз ишлаши организм ҳолати ҳақидаги маълумотларни узлуксиз йиғишга ёрдам беради, бу эса фойдаланувчига фаоллик ва соғлиқ бўйича тўлиқ тасвирни олиш имконини беради.
HUAWEI WATCH GT 6 Pro
• Премиум титан қотишмасидан ишланган корпус, сапфир шишаси ва стилли дизайн.
• Янада аниқроқ GPS ва кенгайтирилган спорт режимлари: фридайвинг, велоспорт ва бошқалар.
• Соғлиқни мониторинг қилиш бўйича янада илғор имкониятлар.
Қўлланилган алгоритмлар машғулотларни оптималлаштиришга ва жисмоний кўрсаткичларни кузатишга ёрдам беради, бу соатни профессионал спорт назорати қурилмасига айлантиради.
Премиум даражадаги материаллар — сапфир шишаси ва титан корпус — механик шикастланишларга чидамлилик, чизилишлардан ҳимоя ва узоқ муддатлиликни таъминлайди. Ушбу ёндашув соатларни нафақат функционал, балки ҳар қандай шароитда — машғулотда, саёҳатда ёки иш учрашувида — мос келадиган стилли аксессуарга айлантиради.
Эксклюзив функция — ЭКГ (ECG) энди Ўзбекистонда ҳам бор
ЭКГ нима?
Электрокардиограмма (ЭКГ / ECG) — юракнинг электр фаолиятини реал вақтда ўлчаш усули. Ақлли соатлардаги бу функция қуйидагиларга ёрдам беради:
• тинч ҳолатда юрак ритмини кузатиш; аритмия белгиларини аниқлаш;
• аритмия белгиларини аниқлаш;
• фойдаланувчи талаби бўйича юрак фаолиятини таҳлил қилиш.
Муҳим: ЭКГ маълумотлари шахсий мониторинг учун мўлжалланган, расмий тиббий диагнози ўрнини босмайди.
HUAWEI WATCH GT 6 ва HUAWEI WATCH GT 6 Pro смарт соатлари энди расмий HUAWEI Brand Shop да ва компаниянинг минтақа бўйича ҳамкорларида сотувда мавжуд.
Брендшоп манзили: Афросиёб кўчаси, 28/14
Сайт: consumer.huawei.com/uz
Instagram: @huaweimobileuz
Тelegram: t.me/HuaweiMobileUz
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ