Акция уч ойдан ортиқ давом этди ва Uklon Driver иловасида буюртмалар ва махсус топшириқларни бажарган ҳайдовчиларни бирлаштирди.
Ютуқли ўйин ҳақида
Акция 20 августдан 20 ноябргача Uklon Driver иловасида ўтказилди. Ҳайдовчилар бажарилган саёҳатлар учун «юлдузлар» олишди — ҳар бир юлдуз автомобиль ютуқли ўйинида иштирок этиш учун бир имконият тақдим этди.
Якуний ютуқли ўйин ғолиби акция шартларини бажарган ва ноёб рақамларни қўлга киритган иштирокчилар ўртасида онлайн рандомайзер ёрдамида тасодифий равишда аниқланди.
Якуний ўйин қандай ўтди?
Акцияда сервиснинг дастур шартларини бажарган ва якуний ўйинга қадар ноёб рақамларни олган 10 мингдан ортиқ ҳайдовчилари иштирок этди.
Акция финали шарафига Uklon сервис ҳайдовчилари ва компания вакиллари иштирокида йирик тадбир ташкил этди. Учрашувга уч юздан ортиқ иштирокчилар жам бўлди, ютуқли ўйин эса жонли эфир орқали намойиш этилди.
Бош соврин бўлган BYD Chazor автомобилидан ташқари, акция доирасида аввалроқ 20 сентябрь ва 20 октябрь саналарида икки оралиқ ютуқли ўйинлар ўтказилганди ҳамда уларда иштирокчилар Apple ва Samsung смартфонлари, планшет, смарт соатлар ва қулоқчинлар, телевизор, музлаткич ва кир ювиш машинаси, шунингдек, автомобиль учун зарур гаджет ҳамда аксессуарлар — видеорегистратор, радар детектор, автомагнитола ва автомобиль гиламчалари тўпламини ютиб олганди. Учинчи, якуний ютуқли ўйин эса тадбирнинг ўзида ўтказилди.
Тадбирда автомобиль ютуқли ўйинидан ташқари, Uklon ҳайдовчилари учун реферал дастур жорий этилиши ҳақида ҳам маълумот берилди. Дастурнинг ишлаш тартиби жуда оддий: ҳайдовчи иловадаги шахсий коди орқали танишини таклиф қилиши мумкин. Таклиф қилинган шахс дастлабки 10 та буюртмани бажарганидан сўнг, иккала томон ҳам бонуслар олади — таклиф қилган ҳайдовчи 200 000 сўм, янги иштирокчи эса 150 000 сўм.
Ютуқли ўйин ғолиби ким бўлди?
Якуний ўйин ғолиби Uklon сервиси ҳайдовчиларидан бири Севинчбек Жўраев бўлди.
«Мен акцияда ҳеч қандай кутувларсиз қатнашдим, шунчаки одатдагидек буюртмаларни бажариб, иловадаги юлдузлар сонини кузатиб бордим. Охирги дақиқагача рақамим ғолиб чиқишини хаёлимга ҳам келтирмагандим. Албатта, жараённи кузатиш қизиқарли эди, аммо сўнгги лаҳзаларгача айнан менинг рақамларимдан бири ғолиб бўлишига ишонмагандим», – дея таассуротлари билан бўлишади Севинчбек Жўраев.
Uklon маркетинг бўйича директори Элин Ханларов бундай ташаббуслар ҳайдовчилар ҳамжамияти билан мулоқотни қўллаб-қувватлашга йўналтирилганини таъкидлади.
«Ҳайдовчилар билан тушунарли ва шаффоф муносабатлар ўрнатиш биз учун жуда муҳим. Бундай тадбирлар фақатгина совринлар ҳақида эмас, балки ҳайдовчиларни жалб қилиш, улар билан мулоқот қилиш, юзма-юз учрашиш, уларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва яқинроқ танишиб олиш имконияти ҳамдир», – деди Элин Ханларов.
Uklon — автомобиллар чақириш бўйича онлайн сервис яратган маҳсулот-сервис йўналишидаги бир номдаги АТ компания. 2025 йилнинг апрель ойидан бошлаб компания корпоратив ҳуқуқларининг 97% қисми Украинадаги энг йирик электрон алоқа оператори ҳисобланган Kyivstar га тегишли ҳисобланади. Kyivstar 160 миллиондан зиёд мижозларга хизмат кўрсатувчи VEON халқаро гуруҳи таркибига киради. VEON телекоммуникациялар, райдхейлинг, стриминг, тиббиёт технологиялари, молия технологиялари ва бошқа соҳаларда хизматлар тақдим этади. VEON акциялари NASDAQ биржасида котировкаланади.
Сайт: uz.uklon.eu
Instagram: @uklondriver_uz
Telegram: t.me/uklondriveruz
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ