• 12 052 сўм
    41.9
  • 14 213 сўм
    125.08
  • 154 сўм
    2.46
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 052 сўм
    41.9
  • 14 213 сўм
    125.08
  • 154 сўм
    2.46
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт Кеча, 18:06

IBA бокс бўйича Халоков ва Шумков иштирокидаги жаҳон чемпионати финали натижасини ўзгаришсиз қолдирди

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) Дубайда бўлиб ўтган бокс бўйича -60 кг вазн тоифасида Абдумалик Халаков (Ўзбекистон) ва Всеволод Шумков (Россия) ўртасидаги жаҳон чемпионати финал жанги натижаларини тасдиқлади.

197
0
Бокс федерацияси

IBA хабарига кўра, учинчи раунд охирида содир бўлган баҳсли эпизодни ҳар томонлама таҳлил қилиш натижаларига кўра, жанг натижаси ўзгаришсиз қолади. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, ушбу вазият тасодифий бўлиб, жангнинг бориши ва натижасига таъсир кўрсатмаган. Эпизод ёнида бўлган ҳакам қоидабузарликларни қайд этмади, видео томошаси эса жанг тўғри давом этганини тасдиқлади.

Аввалроқ вазият кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлганди. Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон томони жанг тугашига 55 сония қолганида рақибининг клинч пайтидаги номақбул хатти-ҳаракатларига ишора қилган эди. Шундан сўнг, IBA ҳодисани интизомий ва тиббий комиссиялар иштирокида текширишни бошлади.

Халқаро бокс ассоциацияси президенти Умар Кремлёв қабул қилинган қарорга изоҳ берар экан, спорт натижасига шубҳа йўқлигини таъкидлади.

"Интизом ва одоб-ахлоқ қўмитаси вазиятни ҳар томонлама чуқур ўрганиб чиқди. Жанг натижаси бўйича ҳеч қандай эътироз ёки шубҳа бўлиши мумкин эмас. Шумков бу жангда ҳақли равишда ғалаба қозонди," - деди Кремлёв.

Шу билан бирга, IBA раҳбари ташкилот жанг пайтида содир бўлган баҳсли эпизодни оқламаслигини таъкидлади.

"Шумковнинг қулоғини тишлаши билан боғлиқ воқеани ҳеч ким, жумладан, IBA президенти сифатида мен ҳам оқламайман. Бу нотўғри ҳаракат ва бундай ҳолатларга йўл қўйиб бўлмайди," - дея таъкидлади у.

Унинг сўзларига кўра, ушбу эпизод жанг натижасига таъсир қилмагани, жанг давомида боксчи ва унинг жамоаси томонидан ҳеч қандай расмий норозилик ёки шикоятлар бўлмагани сабабли, экспертлар натижани ўз кучида қолдиришга қарор қилган. Шу билан бирга, Всеволод Шумков ўз гонорарининг 50 фоизи миқдорида жаримага тортилди.

Бундан ташқари, IBA президенти боксчилар ўртасида реванш жангини ўтказишни таклиф қилди.

"Бу икки боксчи ўртасида реванш ўтказишни таклиф қиламан. IBA чемпионлик камари ўйналади. Жанг саккиз раунддан иборат бўлади. Ким кучли эканлигини ринг кўрсатади. Бокс жамоаларидан жавоб кутамиз," - дея қўшимча қилди Кремлёв.

IBA, шунингдек, баҳсли эпизод Боксда ҳалолликни таъминлаш бўйича мустақил бўлинма (BIIU) томонидан қўшимча равишда кўриб чиқилишини ва зарур ҳолларда финал жангининг расмий натижасига таъсир қилмайдиган интизомий чоралар кўриши мумкинлигини маълум қилди.

197
0

Изоҳ