• 11 996 сўм
    -25.47
  • 14 051 сўм
    -41.85
  • 149 сўм
    -1.9
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 996 сўм
    -25.47
  • 14 051 сўм
    -41.85
  • 149 сўм
    -1.9
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:47

Қишлоқ хўжалигидаги фожиалар: Ер деградацияси ва унинг таҳдиди ҳақида ҳужжатли фильм олинди

"Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева "Она Ер нидоси" ҳужжатли фильм премьерасида иштирок этди.

67
0

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, FAO‘нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва "Замин" фонди кўмагида суратга олинган фильм ҳар куни ер билан ишлайдиган, аммо камдан-кам эътибор марказида бўладиган фермерлар, агрономлар ва олимлар фаолиятини ёритади.

Ерларнинг таназзулга учраши инсоният олдида турган энг жиддий экологик муаммолардан бири бўлиб, бугун дунё қуруқлик ҳудудларининг қарийб 40 фоизига ва 3,2 миллиард инсон ҳаётига таъсир кўрсатмоқда.

Марказий Осиёда ер майдонларининг тахминан 37 фоизи деградацияга учраган. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 26 фоизни ташкил этиб, тупроқнинг шўрланиши, гумус миқдорининг камайиши ва қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлигининг пасайиши билан намоён бўлмоқда.

Ана шу сукутда кечаётган фожиани жамоатчиликка етказиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, FAO‘нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва "Замин" фонди кўмагида "Она Ер нидоси" ҳужжатли филми суратга олинди.

Жорий йилнинг 4 декабрь куни илк бор FAO‘нинг Италиядаги Бош қароргоҳида илк бор жамоатчиликка намойиш этилган фильмнинг тақдимоти Ўзбекистонда "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" Миллий тадқиқот университети ҳамда Давлат аграр университетида бўлиб ўтди.

"Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси талабалар билан самимий суҳбатда тупроқ деградацияси муаммоларини муҳокама қилди, бўлажак мутахассисларнинг ғоя ва таклифларини диққат билан тинглаб, экологик жараёнлар минтақанинг озиқ-овқат хавфсизлиги учун қанчалик хавфли эканини таъкидлади.

67
0

Изоҳ