Жорий йилнинг 16–21 декабрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида шахмат бўйича 9–17 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида рапид ва блитс йўналишлари бўйича Жаҳон чемпионати якунланди.
Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада юқори натижа қайд этиб, жами 12 та медални қўлга киритди:
— 5 та олтин;
— 2 та кумуш;
— 5 та бронза.
Ушбу натижа билан терма жамоа умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.
Иккинчи ўрин мусобақа мезбони Туркия терма жамоасига насиб этди (8 та медаль). Кучли учликни ФИДЕ жамоаси 6 та медаль билан якунлади.
Эътиборлиси, қўшни Қозоғистон терма жамоаси ҳам чемпионатда муносиб иштирок этиб, 9 та кумуш ва 4 та бронза медаль билан жами 13 та медаль жамғарди ва 8-ўринни эгаллади.
Изоҳ