• 12 010 сўм
    14.29
  • 14 088 сўм
    37.15
  • 151 сўм
    2.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 010 сўм
    14.29
  • 14 088 сўм
    37.15
  • 151 сўм
    2.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 20 декабр 09:38

Ўзбекистонда янги қурилаётган объектларнинг қонунийлигини текшириш учун онлайн-карта ишга туширилди

Энди уй-жой сотиб олишдан олдин фуқаролар қурилаётган объектларнинг қонунийлиги ва мақомини онлайн тарзда текширишлари, шунингдек, лойиҳага оид ҳужжатлар ва амалга ошириш муддатлари билан танишишлари мумкин.

209
0
dshk.shaffofqurilish.uz

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиг онлайн-картани ишга туширди. У орқали бутун мамлакат бўйлаб барча янги қурилаётган объектлар ёки новостройкаларнинг қонунийлигини текшириш мумкин.

Карта Республика урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш маркази сайтида жойлашган.

«Ушбу платформа орқали нафақат кўп қаватли уй-жойлар, балки исталган қурилаётган бино ёки иншоот ҳақида тўлиқ маълумот олиш, шунингдек, қурилишга оид ҳужжатлар билан танишиш мумкин», — дейилади Қурилиш вазирлиги хабарида.

Хусусан, ҳар бир объект бўйича қуйидаги маълумотлар тақдим этилган:

  • умумий тавсиф,
  • жорий ҳолати,
  • жойлашуви,
  • буюртмачи ҳақидаги маълумотлар,
  • блоклар, қаватлар ва квартиралар сони.

Бундан ташқари, объектнинг QR-паспорти мавжуд бўлиб, унда:

  • қурилишга рухсат олинган сана,
  • лойиҳа ва пудрат ташкилотлари ҳақидаги маълумотлар,
  • экспертиза хулосалари ва архитектура-шаҳарсозлик кенгаши қарорлари рақамлари,
  • қурилиш ишларининг тахминий тугалланиш муддати акс эттирилган.

Барча қурилаётган объектлар уч тоифага ажратилган:

  • қизил ранг — қурилиши тўхтатилган объектлар;
  • кўк ранг — қурилиш жараёнида бўлган объектлар;
  • қора ранг — музлатилган (бекор қилинган) қурилиш лойиҳалари.

Фойдаланувчилар объектларни кадастр маълумотлари орқали қидиришлари, шунингдек, йўналишлар бўйича саралашлари мумкин. Ноқонуний қурилиш объектлари алоҳида ажратилиб, аниқланган қоидабузарликлар кўрсатилган.

Қайд этилишича, dshk.shaffofqurilish.uz платформасида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш устида ишлар олиб борилмоқда. Ушбу функционал йил охирига қадар тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.

209
0

Изоҳ