• 12 022 сўм
    -38.17
  • 14 093 сўм
    -36.31
  • 150 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 022 сўм
    -38.17
  • 14 093 сўм
    -36.31
  • 150 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:56

АҚШ Green Card лотереяси дастурини вақтинча тўхтатди

Лотареяни тўхтатишга Браун университетида содир этилган отишма сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

126
0
avesta.tj

АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм маълум қилишича, Браун университетида содир этилган отишмада гумон қилинган шахс — Клаудио Мануэл Невес Валенте 2017 йилда диверсификация лотереяси (DV1) орқали АҚШга кириб келган ва грин-карта олган. 

Унинг таъкидлашича, бундай шахслар мамлакатга киритилмаслиги керак эди. Шу муносабат билан DV1 дастури яна бир бор хавфсизлик нуқтаи назаридан танқид остига олинди.

Маълум қилинишича, 2017 йилда ҳам Президент Дональд Трамп ушбу дастурни бекор қилиш ташаббуси билан чиққан. Бунга ўша йили Нью-Йоркда ИШИДга алоқадор шахс томонидан юк машинаси билан амалга оширилган ҳужум сабаб бўлган. Ушбу ҳужумда саккиз киши ҳалок бўлган ва ҳужумчи ҳам DV1 дастури орқали АҚШга кирган эди.

Президент Трамп топшириғига биноан, АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати (USCIS) DV1 дастурини зудлик билан тўхтатиш бўйича кўрсатма олди. Расмийларга кўра, қарор америкаликлар хавфсизлигини таъминлаш ва иммиграция тизимини қайта кўриб чиқиш мақсадида қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз,  Браун университетида содир этилган отишма оқибатида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлганди.

126
0

Изоҳ