• 12 106 сўм
    -24.45
  • 14 233 сўм
    -12.97
  • 153 сўм
    -0.48
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 106 сўм
    -24.45
  • 14 233 сўм
    -12.97
  • 153 сўм
    -0.48
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:31

Ўзбекистон "Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон" темир йўли қурилишига $560 млн дан ортиқ маблағ ажратади

Темир йўл қурилишининг умумий қиймати 4,7 млрд долларга баҳоланмоқда, унинг ярмидан кўпи Хитой кредити ҳисобидан молиялаштирилади.

116
0
www.gov.kg

"Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон" темир йўл компанияси" МЧЖ ҳамда Хитой давлат тараққиёт банки ва Эксимбанкни ўз ичига олган Хитой банклари синдикати ўртасида темир йўл қурилиши лойиҳасини молиялаштириш бўйича келишув имзоланди.

Темир йўл лойиҳасининг умумий қиймати 4,7 миллиард долларга баҳоланмоқда. Қийматнинг ярми - тахминан 2,3 миллиард доллар Хитойдан уч давлат томонидан ташкил этилган Қўшма лойиҳа компаниясига 35 йилга кредит сифатида тақдим этилади. Ушбу суммани қайтариш бевосита Қўшма лойиҳа компанияси томонидан амалга оширилади.

Қолган 2,3 млрд доллар уч давлат томонидан Қўшма лойиҳа компанияси устав капиталига қуйидаги фоизларда киритилади: Хитой - 51 фоиз, Қирғизистон ва Ўзбекистон - ҳар бири 24,5 фоиздан.

Лойиҳанинг тўлиқ молиявий таъминоти 16 декабрь куни якунланди.

"Ушбу ютуқ юқори баҳога лойиқ ва уч давлат томонидан ташкил этилган Қўшма лойиҳа компаниясининг халқаро даражадаги лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини яққол кўрсатади," - деди Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Бакит Торобаев.

"Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўл компанияси" МЧЖ бош директори Чжоу Син Қўшма лойиҳа компанияси нафақат жалб қилинган маблағлардан самарали фойдаланишга, балки келишув бўйича барча мажбуриятларнинг ишончли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлашга ҳам эътибор қаратишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, темир йўл қурилиши доирасида умумий узунлиги 120 километр бўлган 50 та кўприк ва 29 та туннель қурилиши кўзда тутилган. Бу бутун йўлнинг тахминан 40 фоизи туннеллар ва кўприклар орқали ўтишини англатади. 2024 йил 27 декабрда уч давлат президентлари томонидан темир йўл қурилишига расман старт берилган эди.

116
0

Изоҳ