«Мазали Ўзбекистон – 2025» II халқаро гастрономик фестивалида Беларусь ошпазларининг миллий жамоаси муваффақиятли қатнашди. Унинг ҳамкори профессионаллар учун мўлжалланган пишлоқлар бренди – Bonfesto Cooking бўлди.
«Биз таҳсинга сазовор ошхонанинг пойдеворини фақатгина бош ошпаз иқтидори эмас, балки у ишлатадиган маҳсулотлар сифати ҳам ташкил этишига ишонамиз. Профессионал мусобақаларни қўллаб-қувватлаб, биз гастрономик маданият ривожига ҳисса қўшамиз, экспертлик тажрибамиз билан ўртоқлашамиз ва профессионалларга ўз салоҳиятларини рўёбга чиқаришларида ёрдамлашамиз», – дея қайд этди бренд вакиллари.
Беларусь пазандалари жамоавий ҳисобда етакчи учликдан жой олди ва 32 та иштирокчи-мамлакат орасида 3-ўринни эгаллади. Индивидуал номинацияларда улар «Ресторан десерти» учун иккита кумуш, арт-объект учун бронза, балиқдан асосий таом учун кумуш ва бронза, шунингдек, қизил гўштдан асосий таом учун олтин медални қўлга киритди.
Халқаро эътирофдаги Беларусь пишлоқлари
Бренд учун халқаро мусобақа – бу виждонли ва барқарор ҳамкорликка содиқликни тасдиқлаш воситаси. «Туров сут комбинати» юмшоқ ва ярим қаттиқ пишлоқлар: моцарелла, моцарелла пицца, рикотта, маскарпоне, кремчиз ишлаб чиқаришга қаратилган ихтисослашган корхона саналади. «Туров сут комбинати» чиқарадиган маҳсулотлар сифатининг исботини экспортдаги муваффақиятда кўриш мумкин: пишлоқнинг 80% дан ортиғи чет элга етказиб берилади.
Маҳсулот иккита асосий бренд остида чиқарилади:
• Bonfesto Cooking – озиқ-овқат индустрияси профессионаллари учун бўлган бренд.
• Bonfesto – чакана тармоқлар учун бўлган бренд.
Bonfesto ва Bonfesto Cooking Ўзбекистондаги рестораторлар, бош ошпазлар, ритейлерлар ва хонадонлардаги пазандалар билан биргаликда минтақа гастрономик маданиятини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик учун очиқ.
«Ўзбекистондаги ҳамкорларимиз бугунги кунда барқарор сифат, маҳсулот билан ишлашда олдиндан маълум натижа ва етказиб беришнинг узлуксизлигини талаб қилади. Беларуснинг Bonfesto пишлоқлари бу вазифаларнинг ҳаммасини уддалайди: улар «ҳалол» стандартларига жавоб беради, барқарор таъм ва технологик характеристикага эга, профессионал ошхонага мослаштирилган ва бош ошпазлар ҳамда ритейлерларга импорт логистикаси ва сифат ўзгариши борасида хатарларсиз ишлаш имконини беради. Ресторанлар учун бу ҳар бир таомда барқарор натижани англатса, ритейл учун харидорлар ишончи ва такрорий сотувлар, хонадонлардаги пазандалар учун эса ҳамёнбоп ва ишончли маҳсулотдан европача таомлар тайёрлаш имкониятидир», – дея қайд этди «Туров сут комбинати» ОАЖнинг Марказий Осиёда ривожланиш бўйича директори Максим Борисенко.
Профессионаллар ва ритейл учун пишлоқлар ассортименти
Bonfesto бренди Европа таомларига қизиқиш ўсиб бориши фонида Ўзбекистон чакана тармоқларидаги мавжудликни кенгайтирмоқда. Супермаркетлар ассортиментидаги классик моцарелла, десертлар учун рикотта ва майин маскарпоне аутентик итальянча таомларни уйда тайёрлаш имконини беради.
Пишлоқлар оиласида Bonfesto нинг хити – кремчиз творогли пишлоғи алоҳида мақомга эга. Унинг майин текстураси ва қаймоқли таъми чизкейклар, пишириқлар учун кремлар тайёрлашга идеал даражада мос келади. Кремчиз нонуштанинг тезкор варианти сифатида ҳам кенг ишлатилади: пишлоқни нонга, тост ёки обинонга суртиш осон, бу эса саноқли дақиқаларда бутун оила учун мазали ва тўйимли тамадди тайёрлашга имкон беради.
Bonfesto – бу турли-туман яхши пишлоқларнинг оиласигина эмас, бу ошпазлар, рестораторлар ва пазандаларнинг рецептларда, барқарор натижада янги имкониятлар кашф этишга ёрдам берувчи восита. Халқаро миқёсдаги танлов таомларидан оилавий дастурхонгача – маҳсулот ишлатишда тушунарли, тайинли ва виждонли бўлиб қолаверади.
Bonfesto нинг ҳар бир пишлоғи ортида изчил технология, маҳсулотга эҳтиром ва унинг устида ишлайдиганларга эътибор туради. Айнан шу сабабли бренд ҳам профессионал ошхонада, ҳам чакана тармоқда ўзини бирдек дадил ҳис қилади. Bonfesto ва Bonfesto Cooking Ўзбекистонга бир марталик етказиб бериш билан келмаган, балки бизнес учун, гастрономия индустрияси ва ҳар куни сифатни танлайдиган инсонлар учун ишончли ҳамкор бўлиш нияти билан ташриф буюрган. Ҳақиқий гастрономия маҳсулот имкониятларни очган жойда бошланади.
Instagram: @bonfesto.uz
Сайт: turovmilk.by, bonfesto.by
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ