• 12 106 сўм
    -24.45
  • 14 233 сўм
    -12.97
  • 153 сўм
    -0.48
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 106 сўм
    -24.45
  • 14 233 сўм
    -12.97
  • 153 сўм
    -0.48
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:15

Йил бошидан буён наркотик савдосига аралашган қарийб 3 минг киши судланди

Шулардан 2,6 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинди.

45
0
UzNews.uz

Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, 2024 йилда Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан 3 020 нафар шахс судланиб, уларнинг 2 806 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 214 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган (жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва шартли ҳукм) жазолар тайинланган. 8 нафар шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган.

Жорий йилнинг 11 ойи мобайнида мазкур моддада назарда тутилган жиноятни содир этган 2 875 нафар шахс судланиб, уларнинг 2 650 нафари озодликдан маҳрум қилинди ҳамда 225 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди. 5 нафар шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилди.

45
0

Изоҳ