Ўзгидромет хабарига кўра, бугун куннинг биринчи ярмида Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида эрталаб бироз ёғингарчилик (ёмғир, ҳўл қор ) бўлади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 2-5 даража илиқ бўлади.
Эртага, 16 декабрь куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан -3 даража илиққача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
17-19 декабрь кунлари республиканинг кўпчилик вилоятларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.
Ҳарорат 17 декабрда кечаси 1-4 даража илиқ, кундузи 4-7 даража илиқ бўлади, 18-19 декабрда кечалари ҳарорат аста-секин 0-3 даража совуққача пасаяди, кундузи 0-3 даража илиқ бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади, 17-18 декабрда баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.
Тошкентда кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 3-5 даража илиқ бўлади. Эртага, 16 декабрь куни кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ-1 даража илиқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.
17-19 декабрда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, 18-19 декабрда қорга айланади) бўлади. Ҳарорат 17 декабрда кечаси 2-4 даража илиқ, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади, 18-19 декабрда кечалари ҳарорат аста-секин 0-3 даража совуққача пасаяди, кундузи 0-3 даража илиқ бўлади.
Изоҳ